Размер шрифта: A A A Изображения Выключить Включить Цвет сайта Ц Ц Ц Полная версия
"Sirdaryo IES" AJ ning ustavi to'g'risida ma'lumot

« Sirdaryo IES » АЖ нинг устави

1. Жамиятнинг юридик мақоми, жавобгарлиги, фирма номи, жойлашган жойи ва электрон

почта манзили

1.1. Жамиятнинг давлат тилидаги тўлиқ фирма номи:

«SIRDARYO ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI» aksiyadorlik jamiyati;

Жамиятнинг давлат тилидаги қисқартирилган фирма номи:

«SIRDARYO IES» AJ;

Жамиятнинг рус тилидаги тўлиқ фирма номи:

Акционерное общество «SIRDARYO ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI»;

Жамиятнинг рус тилидаги қисқартирилган фирма номи:

АО «SIRDARYO IES»; 

1.2. Бундан буён матнда “жамият” деб аталувчи «SIRDARYO ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI»

aksiyadorlik jamiyatiнинг жойлашган ери (почта манзили):

Жойлашган ери ва почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, 120219, Сирдарё вилояти, Ширин

шаҳри, Энергетиклар кўчаси, 7 уй.

Жамиятнинг электрон почта манзили: info@sdtes.uz

1.3. Жамият Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитасининг 2001 йил

30 августдаги 259-к-ПО сонли буйруғи асосан ташкил этилган ва Сирдарё вилояти Ширин шаҳри

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш Инспекцияси томонидан 2001 йил

17 сентябрда 180-сон билан рўйхатга олинган.

1.4. Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-

мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига (устав капиталига) берилган мол-мулкка эга бўлади,

ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига

мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

1.5. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади.

1.6. Жамият фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган ҳолда ташкил этилади.

1.7. Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга

ҳақлидир.

.....


"Sirdaryo IES" AJ ning ustavi to`g`risidagi ma'lumot (.PDF)   (26.07.2016 yil kiritilgan o`zgartirishlar) 
"Sirdaryo IES" AJ ning ustaviga kiritilgan o'zgartirish va qo'shimchalar matni.